АҚШда коронавирусга чалинганлар 2 миллиондан ошди

Олам

image

АҚШда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 2 000 000 дан ошди. Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра, ҳозирда Америкада 2 млн 464 кишида коронавирус аниқланган ва бу борада мамлакат дунёда мутлақ етакчилик қиляпти.

АҚШда пандемия бошидан бери 112 924 киши COVID-19 касаллигидан вафот этган, 533 504 киши соғайган. Америкада бугунгача коронавирусга 22,6 миллиондан ортиқ тест ўтказилган.

Энг кўп касалланиш Нью-Йорк (380 156 нафар), Нью-Жерси (165 364), Калифорния (139 715), Иллинойс (129 837) ва Массачусетс штатида (104 156) қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус илк бор Хитойда аниқроғи, Хубэй вилоятининг Ухань шаҳрида 2019 йилнинг декабрь ойи ўрталарида аниқланганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2020 йил март ойида уни пандемия деб тан олди. Коронавирус пандемияси бошлангандан бери дунёда 7,2 миллион одам касаллика чалинди, уларнинг 410 мингдан ортиғи ҳалок бўлди ва 3,7 миллиондан ортиғи соғайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Америкада

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг