АҚШ фуқароларига яна 1 200 доллардан тарқатмоқчи

Олам

image

АҚШ ҳукумати коронавирус пандемияси шароитида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 1 триллион долларлик янги ёрдам пакетини тайёрлади. Бу ҳақда мамлакат Молия вазири Стивен Мнучин маълум қилди

Лойиҳада оилаларга 1200 доллардан пул тарқатиш ҳам кўзда тутилган. Ҳукумат солиқларни камайтириш ва турли имтиёзлар беришдан кўра, тўғридан тўғри аҳолига пул тарқатиш самаралироқ бўлишини таъкидламоқда.

Оқ уйнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа Президент Дональд Трамп томонидан қўллаб-қувватланган ва Конгрессга тақдим этилган. Ҳозирги вақтда Оқ уй Сенат билан янги пакет борасида келишиб олгани айтилмоқда.

Пандемия даврида АҚШ ҳукумати иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш учун қарийб 3 триллион доллар ажратган. Америка аввал ҳам фуқароларига 1 200 доллардан тарқатганди.

Маълумот учун, АҚШ COVID-19 дан энг кўп зарар кўрган давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар 4 миллиондан, вафот этганлар эса 150 мингдан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Америкада

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг