АҚШда коронавирусга чалинганлар 1 миллиондан ошди

Олам

image

АҚШда коронавирус аниқланган беморлар 1 миллиондан ошиб, айни вақтда 1 008 066 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакат дунё миқёсида коронавирус аниқланиши бўйича мутлақ етакчилик қилмоқда. 

АҚШда ушбу касалликка чалинган беморларнинг 58 126 нафари ёки 5,7 фоизи вафот этди. Беморларнинг 115 003 нафари ёки 11,4 фоизи соғайган. Айни вақтда мамлакатда даволаниши давом этаётган беморлар сони 834 937 нафарни ташкил этмоқда. 

АҚШlf беморлар кўп аниқланишининг асосий омилларидан бири мамлакатда оммавий тест ўтказилаётганидир. Дунё миқёсида коронавирус аниқланганидан буён ҳали ҳеч бир мамлакатда бу қадар оммавий тест ўтказилгани йўқ, ҳатто, касаллик ўчоғи бўлган Хитойда ҳам. АҚШда бугунгача 5 миллион 628 минг 374 киши коронавирусга тест топширган. 

Кеча АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда коронавирус билан боғлиқ ҳолат анча яхшиланаётгани ҳақида баёнот берганди. Президентнинг қайд этишича, Нью-Йорк, Чикаго ва Нью-Орландода касалланиш ҳолатлари камайиб, мамлакатнинг бошқа инқирозли ҳудудларида вазият барқарорлашмоқда.  


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

178

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг