АҚШда коронавирусга чалинган беморлар сони кескин ошди
Олам
−
06 июн 2020 12466 1 дақиқа
АҚШда бир кунда 24,7 мингта коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда бир кун аввал 21,1 минг бемор рўйхатга олинган. Бугунги "натижа" эса охирги икки ҳафтадаги энг катта кўрсаткич бўлди.
Сўнгги 24 соат ичида АҚШда 921 киши коронавирус қурбонига айланди. Бир кун олдин 1036 киши вафот этган эди. Бу охирги кунларда бўлаётган оммавий намойиш сабабли эканлиги айтилмоқда. Унда одамлар масофа сақламай кўчаларни тўлдириб юришибди.
Шунингдек, хабар қилинишича, Президент Доналд Трамп АҚШда коронавирус эпидемияси деярли тугаганини айтган.
Аввалроқ, икки мамлакат – Эрон ва Покистонда коронавирус бўйича рекордлар ўрнатилган эди. Ушбу рекордлар бирида касалланиш сони бўйича, бошқасида ўлим сони бўйича қайд этилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август