Покистонда ҳам коронавирус бўйича рекорд қайд этилди
Олам
−
06 Июнь 2020
6159Покистонда охирги сутка давомида коронавирус билан касалланиш бўйича рекорд қайд этилди. Бир кунда рўйхатга олинган касалликка чалиниш ҳолатлари сони 4374 га ўсиб, 93 983 тага етди.
Маълум қилинишича, мамлакатда бир кунда 97 та ўлим ҳолати қайд этилган. Покистонда коронавирус билан вафот этганларнинг умумий сони 1935 га етди.
Шу билан бирга, расмийлар коронавирус тарқалиши шароитида аҳолини ижтимоий масофани ушлаб туришга чорлаш учун кўнгиллиларнинг ёрдамига мурожаат қилишга мажбур бўлмоқда. Аввалроқ, Покистон Бош вазири Имрон Хон камбағал ва муҳтожларга озиқ-овқат етказиб беришда кўнгиллилар ҳам жалб этилишини маълум қилган эди.
Коронавирус назорати гуруҳининг маълумотларига кўра, Покистонда 1 миллионга яқин киши кўнгиллилар сафига ёзилган ва 165 мингдан ортиқ одам аллақачон расмийларга ёрдам бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Эронда ҳам коронавирус бўйича рекорд қайт этилган эди.