АҚШда коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича антирекорд қайд этилди
Олам
−
10 Декабрь 2020
5910АҚШда коронавирус туфайли бир кунда 3 мингдан ортиқ одам вафот этди. Бу ҳақда "Covid Tracking Project" маълумотларига асосланиб хабар берилган.
Таъкидланишича, кеча, 9 декабрь куни АҚШда COVID-19 асоратлари оқибатида 3 минг 54 нафар бемор вафот этган. Бу пандемия пайтидаги максимал кўрсаткич ҳисобланади.
Ўлим бўйича бундан олдинги антирекорд 7 май куни ўрнатилган. Ўша куни мамлакатда 2 минг 769 та ўлим қайд этилган.
Ҳозирда COVID-19 билан касалланган 106 мингдан ортиқ бемор АҚШ шифохоналарида қолмоқда.
Мамлакатда ҳар куни ўртача 200 мингдан ортиқ ушбу касалликнинг янги ҳолатлари рўйхатга олинади.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда умумий ҳисобда 15 млн 820 минг 42 киши коронавирус инфекциясига чалинган, 296 минг 698 киши вафот этган.
Америкалик олимларнинг фикрига кўра, оммавий эмлашга қарамай, Қўшма Штатларда коронавирусдан ярим миллиондан ортиқ одам ўлиши мумкин.
LiveБарчаси