АҚШда коронавирусдан касалланиш бўйича суткалик рекорд янгиланди

Олам 9243
image

АҚШда ўтган бир суткада 52 минг одамда коронавирус аниқланиб, кунлик ўсиш бўйича рекорд янгиланди. 

Мамлакатнинг Техас, Флорида ва Калифорния каби штатларида аҳвол оғирлашган. Баъзи штатлар карантин режимини қайта тиклаган.

Ҳозирда АҚШда эпидемия бошланганидан бери жами 2 837 189 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 131 485 нафари вафот этган ва 1 191 091 нафари соғайган.

Бугунги кунда дунёда 10 842 615 киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 520 785 нафари вафот этган ва 5 724 851 нафари соғайган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 501
Рейтинг: 3
t
×