АҚШда “Қиёмат куни” самолёти ишлаб чиқилмоқда

Олам

image

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари эскирган E-4B ўрнини босадиган "Қиёмат куни" деб номланувчи самолётини яратиш учун “Sierra Nevada” корпорацияси билан 13 миллиард долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

“Лойиҳа 1970 йиллардаги эскирган ва хизмат муддати тугашига яқин бўлган самолётларни алмаштириш учун мўлжалланган”, дейди Ҳарбий ҳаво кучлари вакили нашрга.

Қайд этилишича, янги самолёт реактив двигатель билан жиҳозланади, у кучайтирилади ва ҳарбий талабларга мувофиқ ўзгартирилади.

Материалда айтилишича, иш 2036 йилда якунланади.

“Янгиланган фуқаролик Boeing 747-200 самолёти, E-4B самолёти АҚШ Мудофаа вазирини ташиш учун ишлатилади, бироқ у қўмондонлик пункти сифатида ишлаб чиқилган ва ядро портлашига бардош бера олади”, дейилади агентлик хабарида.

Шунингдек, самолёт Президент ва бошқа юқори мартабали раҳбарият учун ҳам мўлжалланган.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳарбий-ҳаво кучлари Қиёмат куни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made