АҚШда эркак ақлли соат туфайли автоҳалокатда тирик қолди

Технология

image

АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи 55 ёшли Брент Ҳилл автоҳалокатга учраб, Apple Watch соатидаги аварияни аниқлаш функцияси туфайли омон қолди. Бу ҳақда “9to5Mac” хабар берди.

Ҳиллнинг билдиришича, у ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушини йўқотган. Кузатув камераси ёзувларига кўра, унинг автомобили катта тезликда гаражни бузиб ўтиб, бассейнга тушган ва ағдарилган. Ҳилл ҳушига келганда одам овозини эшитган ва уни аввал ғаллюцинация деб ўйлаган. Аслида бу Apple Watch орқали у билан боғланган фавқулодда хизмат ходими овози бўлган.

“Мен қўрқиб кетдим. Нима бўлаётганини тушуна олмадим. Машинам кўчада катта тезликда ҳаракатланаётганини видеодан кўрганимда ҳайратда қолдим”, дейди у.

Унинг сўзларига кўра, Apple Watch орқали операторлар билан боғланмаганида сувга тушиб кетган машинадан чиқишнинг имкони бўлмасди. Шу сабабли у қутқарилган ва тирик қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британиянинг Бристол университети ходимлари одамларга чекишни ташлашда ёрдам берадиган ақлли соатлар ишлаб чиққан эди. Маълум қилинишича, чекишни кузатиш учун махсус ишлаб чиқилган ақлли соатлар иловаси бу одатни ташламоқчи бўлганларга кўмаклашиши мумкин. Илова чекишга оид ҳаракатларни сезиб қолганида зудлик билан фойдаланувчига олдини олиш ҳақида хабар юборади.


Мақола муаллифи

Теглар

автоҳалокат Apple Watch

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг