Чекишни ташлашга кўмаклашадиган илова ишлаб чиқилди
Бу қизиқ
−
04 Январь
5775Буюк Британиянинг Бристол университети ходимлари одамларга чекишни ташлашда ёрдам берадиган ақлли соатлар ишлаб чиқди. Бу ҳақда “Interesting Engineering” хабар берди.
Маълум қилинишича, чекишни кузатиш учун махсус ишлаб чиқилган ақлли соатлар иловаси бу одатни ташламоқчи бўлганларга кўмаклашиши мумкин. Илова чекишга оид ҳаракатларни сезиб қолганида зудлик билан фойдаланувчига олдини олиш ҳақида хабар юборади.
Қайд этилишича, чекишни ташламоқчи бўлган 18 иштирокчи икки ҳафта давомида махсус илова билан жиҳозланган стандарт Android ақлли соатларини тақиб юрган. Уларга юборилган хабарлар чекиш мотивациясини йўқ қилган.
“Шуниси эътиборга лойиқки, синов иштирокчиларининг учдан икки қисми – 18 тадан 12 нафари ақлли соатларни фойдали восита деб ҳисоблаган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, тадқиқотчилар бундан ҳам мукаммалроқ восита яратиб, инсонларнинг чекишга бўлган иштиёқини бутунлай сўндирмоқчи эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Addiction” журналида эълон қилинган тадқиқот инсон чекадиган ҳар бир сигарета ўртача умр кўриш муддатини тахминан 20 дақиқага қисқартириши мумкинлигини кўрсатганди.
LiveБарчаси
06 Январь