АҚШда альцгеймер касаллигини даволовчи дори тасдиқланди

Олам

image

Америка Қўшма Штатларида альцгеймер касаллигини эрта босқичда даволовчи дори тасдиқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси маълум қилди.

Аниқланишича, препарат нафақат касаллик белгилари билан курашади, балки унинг ривожланишини секинлаштиради. Идоранинг қўшимча тадқиқотлари эрта босқичда касалликдан азият чекадиган одамлар учун унинг хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқлаган.

Шу билан бирга, дори альцгеймер касаллигини тўлиқ даволашга қодир эмаслиги таъкидланган. Препарат Япония ва Америка компаниялари томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу дори билан даволаниш йилига 26 500 долларга баҳоланиши мумкин.

“Бу аста-секин хотирани йўқ қилади ва ақлий қобилиятларнинг деградациясига олиб келади. Кейин беморлар энг оддий вазифаларни бажариш қобилиятини йўқотади”, дейилади идора пресс-релизида. 

Ҳозирда Қўшма Штатларда 6,5 миллиондан ортиқ одам ушбу касалликдан азият чекмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ альцгеймер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг