АҚШда 130 йиллик иссиқлик рекорди янгиланди
World
−
11 August 1060 2 minutes
АҚШнинг қуйи 48 штатида жорий йилнинг июль ойи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой сифатида қайд этилди. Ўртача ҳарорат 24,94 даражани ташкил этиб, 1936 йил июлида қайд этилган аввалги рекордни янгилади. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Маълумотларга кўра, июль ойида қуйи 48 штатдаги ўртача ҳарорат 76,89 даража Фаренгейтга (24,94 даража Цельсий) етган. Метеорологик кузатувлар бўйича маълумотлар 1895 йилдан буён юритиб келинади.
Қайд этилишича, Аляскада ҳаво одатдагидан салқинроқ бўлган бўлса-да, қуйи 48 штатнинг барчасида июль ойи одатдагидан иссиқ келган. Энг юқори ҳарорат Тоғли Ғарб, Жануби-ғарбий, Шимолий текисликлар ва Жануби-шарқий ҳудудларда кузатилган.
Қайд этилишича, 48 штатнинг ҳар бирида июль ойидаги ҳарорат XX аср ўртача кўрсаткичидан камида 1 даража Фаренгейтга (қарийб 0,6 даража Цельсий) юқори бўлган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, рекорд иссиқликнинг асосий омилларидан бири тунги ҳароратнинг юқорилиги бўлган. Июль ойида тунги энг паст ҳароратлар бўйича ҳам рекорд кўрсаткич қайд этилган.
Йел университетининг иқлимшуноси Жефф Мастерснинг сўзларига кўра, жорий йилнинг июлидаги иссиқлик 1930 йиллардаги “Чанг бўронлари даври” (Dust Bowl) йилларидаги рекордлардан ҳам ошиб кетгани иқлим ўзгариши билан боғлиқ жиддий муаммолардан далолат беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йил июль ойида океан юзасининг глобал ҳарорати ушбу ой учун тарихдаги энг юқори кўрсаткичга етгани, Ғарбий Европада эса аномал иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ўрмон ёнғинларининг кўпайишига олиб келгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August