АҚШда 10 кишини отиб ўлдирган шахснинг кимлиги маълум бўлди
Олам
−
24 Март 2021
11884Аввалроқ, АҚШнинг Колорадо штати Боулдер шаҳрида номаълум шахс озиқ-овқат дўкони ёнидаги автотураргоҳда ўт очиб, 10 кишини отиб ташлагани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, қотил 21 ёшли Аҳмад Али Аливи Алисса бўлиб, ҳозирда Боулдер шаҳри суди унга нисбатан айблов эълон қилган.
Жиноятчи дўкондаги тўққиз нафар харидорни, шунингдек, воқеа жойига етиб келган полициячилардан бирини ўлдирган. Қотилнинг қурбонлари орасида 20 ёшдан 65 ёшгача бўлган одамлар бор.
Ҳибсга олиш пайтида Алисса оёғидан яраланган, у тергов изоляторига етказилган.
"Тажовузкорни қилмишлари учун қонуннинг тўлиқ ҳажмида жавобгарликка тортамиз", деган Колорадо губернатори Жаред Полис матбуот анжуманида.
Қотил ҳақида фақатгина унинг қўшни Арвада шаҳрида яшагани маълум.
Тергов маълумотларига кўра, Алиссанинг шериклари йўқ.