АҚШ Зеленскийдан фойдаланяпти – Лавров 

Олам

image

АҚШ Украина Президенти Владимир Зеленскийдан Россия атрофидаги кескинликни кучайтириш учун фойдаланмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров гапирди. 

“Зеленский ва унинг режимидан биринчи навбатда америкаликлар тарангликни кучайтириш, Европадаги казакларини ўзига жалб қилиш мақсадида фойдаланмоқда. Бу ҳолатда Вашингтоннинг асосий мақсади Украинанинг тақдири эмас. Уларга бу мавзуни ёпиш учун Россия Федерацияси атрофида кескинликни кучайтириш, кейин эса Хитой билан шуғулланиш муҳим, бу ҳақда америкалик сиёсатшуносларнинг ўзлари ёзмоқда. Улар буни қандай “ёпмоқчи” эканликларини тасаввур қила олмайман. Агар у ерда ақлли сиёсий технологлар қолган бўлса, улар бу йўл ҳеч қаерга олиб бормаслигини тушуниши керак”, деган вазир. 

Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз кескинликнинг кучайиши деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бундай баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уринишлар энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Зеленский

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг