АҚШ ёрдамисиз Украина мағлуб бўлади – Зеленский
Олам
−
09:59
2544Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ томонидан ҳарбий ёрдам тўхтатилган тақдирда Украина Россия билан урушда мағлубиятга учрашини маълум қилди. Бу ҳақда у кеча, 19 ноябрь куни “Fox News” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.
“Агар АҚШ ёрдамни қисқартирса, ўйлайманки, биз ютқазамиз. Албатта, биз барибир жанг қилишда давом этамиз, ўз ишлаб чиқаришимиз бор, лекин бу ғалаба қозониш ва омон қолиш учун етарли эмас”, деди у.
Шу билан бирга, Зеленский АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маъмурияти ҳарбий ёрдамни қисқартиришга қарор қилса, бу “америкаликларнинг танлови” бўлишини, Киев эса бунга қандай жавоб бериш кераклигини ҳал қилишини таъкидлади.
Маълумот учун, амалдаги АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Киевни фаол равишда қўллаб-қувватлаб келмоқда ва улкан миқдордаги молиявий ва ҳарбий ресурсларни ажратди. Бу ёрдамга қурол-яроғ етказиб бериш, украиналик ҳарбийларни ўқитиш ҳамда 59 миллиард доллардан ошиқ умумий суммадаги гуманитар ёрдам киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский Украина мустаҳкамлигини ошириш бўйича ўн банддан иборат “қатъият режаси”ни тақдим этган эди.
LiveБарчаси