АҚШ яна Яманга зарба берди
Олам
−
17 Январь
5301Кеча, 16 январь куни АҚШ кучлари Ямандаги ҳусийлар томонидан назорат қилинадиган ҳудудларга зарба берди. Бу ҳақда АҚШ Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди.
“Ҳусийларнинг халқаро юк ташишга қарши ҳужумлари давом этар экан, АҚШ Яманга зарба беришда давом этади”, дейилади CENTCOM баёнотида.
Шунингдек, АҚШ кучлари маҳаллий вақт билан соат 4:15 да Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги ҳудудларидан учиришга тайёрланган тўртта кемага қарши баллистик ракеталарини йўқ қилганини билдирган.
CENTCOM 16 январь куни тахминан соат 13:45 ларда Ямандан Жанубий Қизил денгиздаги халқаро юк ташиш йўлакларида Мальта байроғи остида сузаётган Грециянинг Zografia юк ташувчиси кемаси қарши баллистик ракета учирилганини эслатган.
Қайд этиш жоизки, бу АҚШнинг Яманга биринчи ҳужуми эмас. 12 январь куни АҚШ ва Буюк Британия Ямандаги 60 та объектга, жумладан радарлар, ҳаво мудофаа тизимлари, омборлар, дрон ва ракеталарни учириш жойларига ракета отганди. Эртаси куни ҳам Америка қўшинлари Ямандаги ҳусийларнинг радиолокацион станциясига ҳужум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қўшма Штатлар ҳусийларга олиб кетилаётган Эроннинг илғор қуролларини қўлга киритганини маълум қилганди.
LiveБарчаси