АҚШ Яманнинг 2 вилоятига 6 марта ҳаво ҳужуми уюштирди – ҳусийлар

Олам

image

АҚШ бугун, 17 март куни Яманнинг Ходейда ва Жауф вилоятларига 6 марта ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Ямандаги ҳусийлар маълум қилди.

“Al Masirah” телеканали маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий самолётлари Зебид шаҳридаги (Ҳодейда вилояти) пахтани қайта ишлаш заводига иккита, шунингдек, Ҳазм шаҳридаги (Жауф вилояти) ҳукумат мажмуасига тўртта зарба берган.

Ҳаво ҳужумлари оқибатлари ҳақида батафсил маълумот берилмаган, АҚШ томонидан эса ҳозирча расмий баёнот берилмаган.

АҚШнинг Яманга ҳаво ҳужуми

Аввалроқ, 7 март куни ҳусийлар Исроилга Ғазога гуманитар ёрдам олиб киришга рухсат бериш учун тўрт кун муҳлат берган эди. Акс ҳолда, улар Исроилга қарши денгиз ҳужумларини қайта бошлашни ваъда қилишди.

15 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ямандаги ҳусийлар позицияларига “оммавий зарба” бериш ҳақида буйруқ берганини маълум қилди.

Бунга жавобан ҳусийлар етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий АҚШнинг янги ҳужуми уларнинг ҳарбий салоҳиятини кучайтириши билан жавоб бериши ҳақида огоҳлантирди.

“Америка ҳарбий кемалари ва самолётлари энди бизнинг қонуний нишонларимиздир”, деди у.

Ҳусийларга кўра, АҚШ ва Буюк Британия ҳаво ҳужумлари оқибатида Яманнинг бир қанча шаҳарлари, жумладан Санада ҳам 53 киши ҳалок бўлган, 98 киши яраланган.

16 март оқшомида ҳусийлар ҳаракати Қизил денгизда Американинг Harry Truman авиаташувчи кемасига жавоб ҳужуми уюштирганини эълон қилди. Бугун, 17 март куни ҳусийлар иккинчи ҳужумни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яман ҳусийлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг