АҚШ Яқин Шарққа ядровий сувости кемаларини юборди

Олам

image

АҚШ Яқин Шарққа ядровий сувости кемасини юборишини очиқчасига эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги тарқатган баёнотга таяниб, “Reuters” хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Яқин Шарққа бошқариладиган ядровий ракетали сувости кемасини жойлаштиришни буюрган. АҚШ ҳукуматининг ушбу қарори Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик кучайиши фонида қабул қилинган. Вашингтон расмийлари қирувчи самолётлар ва қуруқлик қўшинларидан ташқари сувости кемалари ҳам Исроил мудофаасида қатнашиши керак деган хулосага келган.

Ғарб коалицияси ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали аъзолари ўлдирилганидан кейин Эрон ҳужуми содир бўлишига тайёрланмоқда. Яқин Шарқдаги бир қанча агентликлар ҳужум 15 августгача содир бўлишини айтган.

АҚШ ҳарбийларига кўра, ядровий сувости кемаси USS Georgia июль ойидаёқ Ўртаер денгизига кириб борган. Эндиликда у Исроил соҳилларига олиб борилади.

Ллойд Остин, шунингдек, “Авраам Линкольн” тезкор ҳужум гуруҳига ҳам Яқин Шарққа жойлашишни буюрган. Ушбу бўлинмани баҳсли минтақага юборишдан мақсад ҳозирча аниқ эмас.

“Остин Қўшма Штатларнинг Исроилни ҳимоя қилиш учун барча мумкин бўлган қадамни ташлаш мажбуриятини яна бир бор таъкидлади ва минтақавий тарангликнинг кучайиши муносабати билан АҚШ ҳарбий кучлари позицияси ва имкониятларини Яқин Шарқда кучайтираётганини таъкидлади”, дейилади Пентагон тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагоннинг Эрон ва унинг иттифоқчиларининг эҳтимолий ҳужумларига қарши Исроилни қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари доирасида АҚШ Яқин Шарққа қўшимча кучлар юборганди. F/A-18 қирувчи самолётлари АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базасига USS Тhеоdor Roosevelt авиаташувчи кемасидан учиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яқин Шарқ сувости кемалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг