АҚШ Венесуэлага 900 нафардан ортиқ ҳарбий юборди

Олам

image

АҚШ Венесуэлада кучли зилзилалардан кейинги қутқарув ва гуманитар ёрдам ишларини қўллаб-қувватлаш учун мамлакатга 900 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчини юборди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Яна қарийб 800 нафар ҳарбий Пуэрто-Рико ва Кюрасаодаги базаларда жойлаштирилган.

АҚШ Жанубий қўмондонлиги раҳбари, генерал Франсис Донованнинг айтишича, АҚШ ҳарбийлари қидирув-қутқарув ишларида қатнашиб, аэропорт фаолиятини тиклашга ёрдам берган ҳамда халқаро гуманитар юкларнинг мамлакатга етиб келишини таъминлаш учун ҳаво ва денгиз кучларини сафарбар қилган. Шунингдек, шикастланган ҳудудларни аниқлаш ва йўлларнинг ҳолатини кузатиш учун MQ-9 Reaper разведка дронлари ҳам жалб этилган.

Жорий йилнинг 24 июнь куни Венесуэланинг шимолий ва марказий ҳудудларида иккита кучли зилзила содир бўлган эди. Оқибатда мамлакат пойтахти Каракас шаҳрида турар жой бинолари ва бошқа иншоотлар қулаб тушган. Аввал магнитудаси 7,2 бўлган зилзила қайд этилган. Ундан бир дақиқадан ҳам кам вақт ўтиб, магнитудаси 7,5 бўлган иккинчи зилзила содир бўлган.

АҚШ ҳарбийлари Венесуэлада узоқ муддат қолишни режалаштираётганини билдирмаган. Генерал Донован миссия фақат гуманитар ёрдам ва қутқарув ишларини қўллаб-қувватлашга қаратилганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилия ҳукумати зилзила оқибатида катта зарар кўрган Венесуэла инфратузилмасини қайта тиклаш ишларида иштирок этиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг