АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россияни импорт маҳсулотлардан бутунлай маҳрум қилмоқчи

Олам

image

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россияга экспорт қилишни бутунлай тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди

Нашрнинг маълумот беришича, G7 давлатлари бу ғояни Японияда шу йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган саммитда муҳокама қилмоқчи. Шунингдек, Россияга қарши ушбу санкцияга Европа Иттифоқи давлатларини ҳам жалб қилиш режалаштирилмоқда. 

Дипломатлар муҳокама қилаётган ёндашув амалдаги санкциялар режимини бутунлай ўзгартириб юбориши тахмин қилиняпти. Агар бу амалга ошса, Россияга истисно товарлардан бошқа барча маҳсулотларни экспорт қилиш тақиқланади. 

Товарлар рўйхати ҳали шакллантирилмаган, лекин истисно товарлар таркибига дори-дармон ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари киритилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Россияга санкцияларни айланиб ўтишда кўмаклашиб, унга икки мақсадли техникаларни етказиб бераётган Марказий Осиё давлатларига санкция киритмоқчи экани айтилганди. Шу мақсадда Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича вакили Қирғизистонга келиб, Россияга ёрдам беришнинг оқибатларидан огоҳлантирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия экспорт Санкциялар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг