АҚШ ва Украина нодир металлар бўйича келишувга эришди – Трамп

Олам

image

Қўшма Штатлар ва Украина ноёб ер элементлари бўйича келишув бўйича ишларни деярли якунлади ва тез орада ҳужжатни имзолайди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп айтди.

“Тез орада имзолаймиз”, деди Оқ уй раҳбари журналистларга.

Америка етакчисининг қўшимча қилишича, ҳудудий масала ҳозирда Украинани тартибга солиш бўйича алоқалар доирасида, шунингдек, АҚШнинг Украина энергетика иншоотлари устидан назорати мавзуси муҳокама қилинмоқда.

Украинада қандай ноёб минерал ресурслар бор ва улар Трампга нима учун керак? north_east

Украинада қандай ноёб минерал ресурслар бор ва улар Трампга нима учун керак?

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар атом электр станцияларини бошқаришда катта тажрибага эга ва Украинадаги ушбу объектлар “Америка назорати остида ўтказилса, хавфсизроқ бўлади”.

Эслатиб ўтамиз, 19 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилганди. Телефон суҳбати чоғида Трамп Зеленский билан “Украинанинг электр таъминоти ва атом электр станциялари”ни муҳокама қилган ва “Қўшма Штатлар электр энергияси ва коммунал соҳадаги тажрибаси туфайли бу станцияларни бошқаришда жуда ёрдам бериши мумкинлигини айтган”.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Уолтц 19 март куни АЭСга эгалик ҳуқуқининг АҚШга ўтказилиши Украина энергетика инфратузилмаси учун энг яхши ҳимоя бўлишини билдирди.

19 март куни бўлиб ўтган суҳбат чоғида Владимир Зеленский Вашингтоннинг энергия ва бошқа фуқаролик инфратузилмаларига ҳужумларни тўхтатиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Украина нодир металлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг