АҚШ ва Россия орасида яна маҳбуслар алмашинуви бўлди

Олам

image
Трампнинг одами Москвада Путин билан узоқ гаплашгани маълум бўлди north_east

Трампнинг одами Москвада Путин билан узоқ гаплашгани маълум бўлди

Бугун, 10 апрель куни Бирлашган Араб Амирлигида АҚШ ва Россия ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ратклиффга таяниб, “The Wall Street Journal” газетаси хабар берди

Жон Ратклифф “Россияда нотўғри ушлаб турилган” “яна бир америкаликни” қайтариш учун “тинимсиз ишлаган” Марказий разведка бошқармаси ходимларининг ишини таъкидлади. У, шунингдек, БАА ҳукуматига “алмашинувни осонлаштиргани учун” миннатдорлик билдирган.

Унинг маълумотларига кўра, маҳбуслар алмашинуви БАА пойтахти — Абу-Дабида бўлиб ўтган. Алмашинув доирасида россиялик Артур Петров ватанига қайтадиган бўлди. Россиядан ташқари Германия фуқаролигига эга Петров 2023 йилнинг 26 августида Вашингтон талаби билан Кипрда ҳибсга олинган. У Америка микроэлектроникасини Россияга ноқонуний экспорт қилганликда айбланган. 

АҚШ Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Петровнинг фаолияти АҚШ ҳукумати томонидан Россия Федерациясига юқори технологияли ускуналарнинг айрим турларини етказиб беришга қўйган чекловларни четлаб ўтиш учун қилинган. 2024 йил 9 августда у АҚШга экстрадиция қилинди.

Петров бошиданоқ жиноий таъқибни сиёсий мотивли деб ҳисоблашини айтди. Унинг сўзларига кўра, у россиялик тадбиркор бўлгани учунгина таъқиб қилинмоқда.

Россия эса Украина қуролли кучлари учун маблағ йиғишда айбланиб, Россияда 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ксения Карелинани АҚШга топширди. Уни аллақачон Марказий разведка бошқармаси директори кутиб олган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Россия орасидаги охирги маҳбуслар алмашинуви февраль ойида бўлганди. 11 февраль куни Россияда гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланиб қамоқ жазосини ўтаётган америкалик Марк Фогель озодликка чиқди. Фогель АҚШ Президенти Дональд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф билан Москвани тарк этди. 13 февраль куни Америка қамоқхонасидан чиққан Россия фуқароси Александр Винник АҚШдан Россияга қайтиб келди. У Путинга ва унинг қайтишида меҳнат қилган барчага миннатдорлик билдирди. Кремль маҳбуслар алмашинувини Вашингтон билан ўзаро ишончни ошириш йўлидаги қадам деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг