АҚШ ва Ғарб давлатлари Украинага ёрдамни икки баравар кўпайтирмоқчи
Олам
−
21 Ноябрь 2022
4083Жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Канадада Халқаро хавфсизлик форумининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Ушбу саммитда Россиянинг Украинага агрессиясини тўхтатиш учун музокаралар ўтказиш эмас, Украинага қурол-яроғ ва мамлакатни ҳар қандай ҳолатда қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақида сўз борди. Глобал демократияни сақлаб қолишнинг ягона йўли Украинага кўмак беришдир. Бу ҳақда “Politico” нашри ёзмоқда.
Халқаро хавфсизлик форуми узоқ вақтдан бери Америка Қўшма Штатлари ва Ғарб давлатлари етакчиларининг демократияни тарғиб қилишга қаратилган муҳим масалаларнинг муҳокамасига хизмат қилади. Форумнинг бу йилги саммитда асосий мавзу Россия Президенти Владимир Путиннинг тажовузкорлигига қарши курашиш бўлди.
Украинага ёрдам бериш Россия билан тинчлик музокаралари ўтказиш ҳақида кучайиб бораётган фикрларга қарши чиқади.
Украина парламентининг собиқ аъзоси Анна Гопко “қуролсиз демократия йўқ” дейди.
Ҳаттоки, Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден маъмурияти ҳам Россия ва Украина ўртасида дипломатик музокаралар қачон бошланиши тўғрисида келишолмаяпти. Бироқ Киевга узулуксиз ёрдам бериш кераклиги тўғрисида бир қанча далиллар бор.
АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин эса Шимолий Америка Украинадаги урушни четлаб ўтолмаслигини таъкидлади.
“Украинадаги уруш натижаси аср бошида глобал хавфсизлик йўналишини аниқлашга ёрдам беради. Биз Шимолий Америкадагилар буни четлаб ўтиш имкониятига эга эмасмиз. Атлантиканинг ҳар икки томонида барқарорлик ва фаровонлик хавф остида”, деган Ллойд Остин.
Нидерландия Мудофаа вазири Кайса Оллонгрен саммитдаги нутқида Украина урушни олиб бораётган бўлса-да, бу уларнинг уруши эканлигини айтди.
“Биз Россия ва Путиннинг бундай тажовуздан қутулиб қолишига йўл қўя олмаймиз. Украиналиклар бу урушни олиб бормоқда, аммо бу бизнинг урушимиз. Агар Россия ғалаба қозонса, бу бизнинг хавфсизлигимизга бевосита таъсир қилади”, деган Нидерландия Мудофаа вазири.
Саммит доирасида Россия-Украина музокараларини қай тарзда бошлаш муҳокама қилинди. Бироқ конфренциянинг асосий сессиялари Украинага ёрдамни икки баробар кўпайтиришга бағишланди.
Халқаро хавфсизлик форумининг Канада саммитида иштирок этиш учун минглаб километр йўл босиб келган Украина расмийларининг айтишича, қўллаб-қувватлов уларни ниҳоятда руҳлантирган. Украина Бош вазири ўринбосари Ольга Стефанишинанинг сўзларига кўра, у Канадаги саммитда кучли алоқаларни ҳис қилган.
АҚШда Оралиқ сайловлар якунлангач, Демократлар партияси Вакиллар палатасидаги назоратни Республикачиларга бой берди. Бу эса Украинага ёрдамнинг сусайишига олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги иддаолар анчадан мавжуд эди. Аммо айрим республикачиларнинг сўзларига кўра, Украинани қўллаб-қувватлаш иккита партия ҳам ёқлайдиган масаладир.
Шунингдек, саммитга ташриф буюрган Украина расмийлари Россия 2014 йилда босиб олган Қримни қайтариб олиш борасида ҳам гапирган. Украина Мудофаа вазири ўринбосари “Sky News” телеканалига берган интервьюсида украин қўшинлари декабрь ойининг охиригача Қиримда бўлишини билдирган.
АҚШ Конгресси эса Украинага 38 миллиард долларлик ёрдам пакети ажратиш масаласини кўриб чиқмоқчи. Маълум қилинишича, Жо Байден маъмурияти Россия уруш бошлаганидан бери Украинага 66 миллиард долларлик ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро хавфсизлик форумида Валдимир Зелескийнинг ёзиб олинган нутқи эшиттирилганди. Украина раҳбари вақтинчалик сулҳ Россиянинг фойдасига ишлашини айтиб, музокаралардан бош тортган.
LiveБарчаси