Зеленский нима учун Россия билан сулҳ тузмоқчи эмас?

Олам 11308
image

Жорий йилнинг 18-20 ноябрь кунлари Янги Шотландияда (Канада провинцияси) Halifax халқаро хавфсизлик форумининг саммити бўлиб ўтади. Кеча,18 ноябрда ушбу форумда Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг нутқи ёзилган видео намойиш қилинган. Унда Украина етакчиси Россия ҳозирда қисқа муддатли сулҳга эришмоқчилигини айтган. Бироқ Зеленский буни қатъиян рад этмоқда. Чунки бу Москва кучларининг қайта тўпланиши учун имконият беради. Бу ҳақда “Politico” нашри хабар берди.

Украина Президентининг сўзларидан маълумки, у жангни тўхтатмоқчи эмас, чунки тинчлик музокаралари Украинанинг фойдасига хизмат қилмайди.

“Россия ҳозирда қайта тикланиб олиш учун қисқа муддатли сулҳ изламоқда. Кимдир буни урушнинг тугаши дейиши мумкин. Бироқ бу вазиятни янада ёмонлаштиради”, дейди у.

Президентнинг сўзларига кўра, ахлоқ қоидаларига зид келишувлар фақатгина янги қон тўкилишига олиб келади. Ҳақиқий тинчлик эса Россиянинг агрессиясини бутунлай йўқ қилиш орқали эришилади.

Россия тинчлик музокаралари ўтказиш учун Украинага расмий таклиф билан чиққани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Бироқ Зеленский анчадан буён жанговар ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган ҳар қандай уриниш Украинанинг эмас, Россиянинг фойдасига ишлашини гапириб келади.

Зеленскийнинг сўзларига исбот сифатида Украина Қуролли кучлари ҳарбий ҳаракатларни жадаллаштирди. Натижада Россия ўзининг абадий ҳудуди дея эълон қилган Херсондан қўшинларини олиб чиқиб кетди.

Украина етакчисининг бу сафарги гаплари мутлақо бошқача контекстда, яъни Зеленскийнинг нутқи Америка Қўшма Штатлари, халқаро экспертлар ва дунёнинг демократик давлатлари Украинани музокаралар столига чорлаётганида янгради.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 434
Рейтинг: 3
t
×