АҚШ ўз разведкасининг Исроил томонидан тинч аҳолини нишонга олиш учун ишлатилишидан хавотирда – WSJ
Олам
−
31 Март
5434Вашингтон Исроил АҚШ томонидан тақдим этилган разведка маълумотларидан тинч аҳоли ўлимига олиб келадиган ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказувчи зарбалар бериш учун фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда кеча, 30 март куни манбаларига таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди.
Қайд этилишича, Исроил ва Қўшма Штатлар ўртасида разведка маълумотлари алмашинувини оширувчи махфий меморандум 2023 йил 7 октябрдаги ҲАМАС ҳужумидан кўп ўтмай тузилган. Бу келишув Конгрессдаги Демократик партия вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари орасида тобора кўпроқ саволлар туғдирмоқда.
"Мени ташвишга соладиган нарса шундаки, разведка маълумотларини алмашиш бизнинг қадриятларимиз ва миллий хавфсизлик манфаатларимизга мос келадими ёки йўқ?" дейди нашрга Вакиллар палатаси аъзоси Жейсон Кроу.
Декабрь ойида у АҚШ Миллий разведкаси директори Эврил Хэйнсдан мамлакатлар ўртасидаги маълумот алмашинуви ҳақида батафсил маълумот беришни талаб қилди. Конгрессменнинг қайд этишича, у алмашинув “АҚШ манфаатларини илгари сурмаслиги”дан хавотирда.
Кроунинг қўшимча қилишича, у Исроилнинг юқори мартабали ҳарбийлари ва АҚШ разведка ходимлари билан учрашган ва уларнинг ҳисоботларида тинч аҳоли қурбонлари сони бўйича “жуда жиддий тафовутлар” борлигини аниқлаган.
Шу билан бирга, АҚШ маъмуриятининг номи ошкор этилмаган расмийлари WSJ’га АҚШ Исроилга ҲАМАС ҳарбий етакчилари ва гаровга олинганларни топишда, шунингдек, Исроил чегараларини кузатишда ёрдам бераётганини, бироқ Ғазо секторидаги қуруқлик ёки ҳаво операциялари учун бевосита мўлжалланган разведка маълумотларини баҳам кўрмаётганини айтган. Нашр суҳбатдошлари таъкидлашича, меморандум шартларига кўра, Исроил Қўшма Штатлар томонидан тақдим этилган маълумотлардан тинч аҳоли ва инфратузилмага зарар етказиш учун фойдаланишнинг олдини олишга мажбур.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь