АҚШ урушнинг биринчи ҳафтасида қанча маблағ сарфлагани айтилди
Олам
−
10:42 1893 1 дақиқа
АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий кампанияси дастлабки олти куни учун 11,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Нашр маълумотига кўра, Конгресс аъзоларига тақдим этилган ҳисоб-китоблар фақат айрим асосий ҳарбий харажатларни ўз ичига олади. Шу сабабли кампаниянинг биринчи ҳафтаси учун якуний харажатлар бундан ҳам сезиларли даражада кўпроқ бўлиши мумкин.
Хусусан, бу ҳисоб-китобларга айрим операциялар билан боғлиқ қўшимча харажатлар, логистика таъминоти, қўшинларни жойлаштириш ва бошқа ҳарбий операцион сарф-харажатларнинг барчаси тўлиқ киритилмаган.
АҚШ оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Пентагон расмийлари аввалроқ Конгрессга урушнинг дастлабки икки кунидаёқ тахминан 5,6 миллиард АҚШ долларилик ўқ-дорилар сарфлангани ҳақида маълумот берган. Бу рақам аввал жамоатчиликка тақдим этилган тахминий ҳисоб-китоблардан анча юқори экани таъкидланмоқда.
Таҳлилчиларга кўра, ҳарбий операцияларда юқори аниқликдаги ракеталар, қанотли ракеталар ва бошқа замонавий қуроллардан фаол фойдаланилаётгани харажатларнинг кескин ошишига сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Исроилга 12 мингта ҳаво бомбаси етказиб бермоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси