АҚШ Украинанинг Қримдаги ҳарбий объектларга зарбаларини қўллаб-қувватлади
Олам
−
17 Февраль 2023
10231Қўшма Штатлар Украинанинг Қримдаги ҳарбий объектларга зарбаларини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда кеча, 16 февраль куни АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланд маълум қилди.
“Булар қонуний нишонлар. Украина уларга зарба беради. Ва биз буни қўллаб-қувватлаймиз”, дейди дипломат Қримдаги Россия ҳарбий иншоотларига ишора қилиб.
Унинг қайд этишича, агар Қрим ҳеч бўлмаганда қуролсизлантирилмаса, Украина хавфсиз бўлмайди. Бу [Россияни] кучли тўхтатиб туришни таъминлашнинг бир қисмидир.
Шу билан бирга, давлат котиби ўринбосари муҳокама раҳбари – истеъфодаги америкалик дипломат, ҳозирда Карнеги жамғармасининг катта илмий ходими Аарон Дэвид Миллернинг Қрим Москва учун “қизил чизиқ” эканлигини кўрсатишга қаратилган бир неча бор уринишларини рад этди.
“Мен украиналиклар қаерда жанг қилишга қарор қилганини тахмин қилмайман. Улар Қримда қисқа, ўрта ва узоқ муддатда қандай ҳаракат қилишга қарор қилишганини ҳам. Биз Қримни Украина деб ҳисоблаймиз”, дейди Нуланд.
Миллер дипломатдан Вашингтоннинг мақсадлари Киевнинг ҳудудларни, жумладан Қримни қайтариб олиш истагига мос келадими, деб сўради. Нуланд бу саволга “ҳа” деб жавоб қайтарган.
Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, Киев “Қрим масаласига ўтишдан олдин муҳим ҳудудларни қайтариши керак.
“Ва улар ҳозир айнан шу нарсага эътибор қаратмоқда”, дейди Нуланд.
У яна бир бор Вашингтон маъмуриятининг позициясини таъкидлади, унга кўра Украина ўз халқаро чегараларидаги барча ҳудудига эгалик қилади.
“Биз Россиянинг Қримдаги ҳокимиятини ҳеч қачон тан олмаганмиз”, дейди Нуланд.
Россия Федерациясининг Украина ҳудудида мавжудлиги
Шу билан бирга, у Украина ўз ҳудудида Россия қўшинлари мавжуд бўлган ҳозирги даражада мавжуд бўлолмаслигини қўшимча қилди. Нуландга кўра, гар можаро ҳозир музлатилган тақдирда ҳам, Россия дам олишдан кейин қайтади ва ўзини тиклайди.
“Шунинг учун украиналиклар урушни давом эттиришлари керак, деб ҳисоблайдилар. Шунинг учун улар харитада ўзларини янада ҳаётий қиладиган вазиятга эришишлари керак”, дея қўшимча қилди у.
LiveБарчаси