АҚШ Украинага Россияга чуқур зарбалар беришни тақиқламайди – Келлогг
Олам
−
29 Сентябрь 3541 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинага Россия ҳудудига узоқ масофали қуролли зарбалар бериш учун рухсат берди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбарининг махсус вакили Кит Келлогг “Fox News” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Келлоггдан Украина кучларининг Россияга бундай зарбалар бериш мумкинлиги ҳақида Президентнинг позицияси қандай экани бўйича савол берилган. Махсус вакилнинг айтишича, Трамп бунга қаршилик қилмайди. Шунингдек, вице-президент Жеймс Дэвид Вэнс ва Давлат котиби Марко Рубионинг баёнотлари ҳам Россияга чуқур зарба бериш имкониятидан фойдаланишни назарда тутади.
Келлоггнинг эслатишича, Украина Президенти Владимир Зеленский Трамп билан учрашув чоғида Киевга Tomahawk ракеталарини (2500 км масофагача учади) ўтказишни сўраган. Махсус вакилнинг сўзларига кўра, ҳозирча бу борада қарор қабул қилинмаган. Вэнс аввалроқ бу масала муҳокама қилинаётганини айтганди.
“The Wall Street Journal” нашрининг ёзишича, БМТ доирасидаги музокаралар чоғида Зеленский Трампни Россия ичидаги нишонларга зарба бериш учун узоқ масофали ракеталардан фойдаланишга рухсат беришга чақирган. Икки манба нашрга Америка раҳбари АҚШнинг бундай ҳужумларга қўйган тақиқини бекор қилиш мажбуриятини олмаганини айтган бўлса-да, республикачи бу фикрга қарши эмаслигини айтган.
Россия Президенти Владимир Путиннинг айтишича, Украинанинг Россияга узоқ масофали қуроллар билан зарба йўллашига рухсат бериш “НАТО давлатлари у билан урушаётганини” билдиради. Кремль зарба бериш масофасидаги чекловларни бекор қилишни можарони ҳал қилиш ҳаракатларига зид келадиган “жуда хавфли” қарор деб атади.
Live
Барчаси