АҚШ Украинага Россия ҳудудига чуқур кириб борадиган ракетани топширмоқчи

Олам

image

АҚШдан Украинага Россия ҳудудига “чуқур кириб бориши” мумкин бўлган JASSM қанотли ракеталари етказиб берилади. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

“АҚШ Украинага Россия ҳудудига етиб бориши мумкин бўлган узоқ масофали қанотли ракеталарни етказиб бериш бўйича келишув тузишга яқин турибди... Қуроллар пакетига қўшма “ҳаво-ер” ракеталари (JASSM) киритилиши ҳақида эълон қилиниши кутилмоқда”, дейилади нашр хабарида.

Қайд этилишича, АҚШ ҳозирда ушбу ракеталарни Украина Қуролли кучларига юборишдан олдинги техник муаммоларни ҳал қилмоқда.

АҚШ расмийларига кўра, Украинага JASSM ракеталарини юбориш можаронинг “стратегик манзараси”ни сезиларли даражада ўзгартириши мумкин. Бундан ташқари, юқорида айтилган ракеталарнинг Украина Қуролли кучларига топширилиши гўёки Россия таъминот омборларини юзлаб километр “орқага суриб қўйиши” мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден Украинага 400 километрга учадиган JASSM ракеталарини беришга рози бўлган эди.

Шехроз Жалғашев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made