Украина суверенитетини йўқотганига анча бўлган – Орбан

Олам

image

Украина ўз суверенитетини анчадан бери йўқотган ва мамлакатдаги вазиятни Ғарб давлатлари, биринчи навбатда АҚШ белгилайди. Бу фикрни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан “Kossuth” радио дастурида билдирди.

“АҚШ Украинадаги можарони тўхтатишни истаса, эртага эрталаб тинчлик бўларди”, дейди Орбан Украинадаги можарога барҳам бериш эҳтимоли ҳақидаги саволга.

Унинг қўшимча қилишича, Украина ўз суверенитетини анчадан бери йўқотган ва мамлакатдаги вазиятни Ғарб давлатлари, биринчи навбатда АҚШ белгилайди.

"Нега улар буни хоҳламайди? Биз Вильнюсдаги НАТО саммитида бу саволга жавоб олмадик", дейди Орбан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Виктор Орбан Еврокомиссиянинг Украинага янги молиявий ёрдам ажратиш режаларига қарши чиққанди.

Шунингдек, Украина раҳбари Владимир Зеленский АҚШ Президенти Жо Байден Украина раҳбариятини ўз ҳудудларидан воз кечишга мажбурлаш орқали Украина можаросини беш дақиқада тугатиши мумкинлигини, бироқ у бунга рози бўлмаслигини айтиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Виктор Орбан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг