Байден Украина эвазига урушни 5 дақиқада тугатиши мумкин, аммо биз бунга йўл қўймаймиз – Зеленский
Олам
−
10 Июль 2023
14743Украина раҳбари Владимир Зеленский АҚШ Президенти Жо Байден Украина раҳбариятини ўз ҳудудларидан воз кечишга мажбурлаш орқали Украина можаросини беш дақиқада тугатиши мумкинлигини, бироқ у бунга рози бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда у “ABC News” телеканалига берган интервьюсида гапириб ўтган.
“Агар биз Украина ҳисобига урушни тугатиш, бошқача қилиб айтганда, бизни ҳудудларимизни беришга мажбур қилиш ҳақида гапирадиган бўлсак, менимча, Байден буни ҳатто беш дақиқада ҳам тугатиши мумкин. Аммо биз бунга рози бўлмасдик”, дейди Зеленский.
У АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг 2024 йилги сайловларда ғалаба қозонса, бу можарога 24 соат ичида барҳам бериши мумкинлиги ҳақидаги баёнотларига ҳам фикр билдирган.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Трамп ўз президентлиги даврида можарога барҳам бериш имкониятига эга бўлган, аммо у бундай қилмаган.
Шунингдек, у Украинага ёрдамни қисқартирмоқчи бўлганлар ҳақида ҳам гапириб ўтган.
“Украинага ёрдамни қисқартириш бўйича хавфли сигналлар асосан айрим америкалик сиёсатчилардан келади”, дейди Зеленский.
LiveБарчаси