АҚШ Украина билан Саудияда музокара ўтказди

Олам

image

Кеча, 23 март куни Украина ва АҚШ делегациялари Россия билан сулҳ музокаралари олдидан Саудия Арабистонида учрашув ўтказди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров ўзининг X саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, музокара давомида мураккаб техник масалалар кўриб чиқилган. Украина делегацияси таркибида энергетика бўйича экспертлар ҳамда ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари вакиллари иштирок этган. Ушбу учрашув бугун, 24 март куни АҚШ ва Россия делегациялари ўртасида АҚШ воситачилигида уч йиллик урушни тугатиш бўйича музокаралар ўтказилишидан олдин бўлиб ўтди.

“Биз Ар-Риёдда Америка жамоаси билан учрашувни бошладик. Биз Украина Президентининг мамлакатда тинчлик ўрнатиш ва хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича топшириғини бажармоқдамиз. Кун тартибида энергетика объектлари ва муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш бўйича таклифлар бор”, дейди у.

АҚШ Президенти миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтцнинг айтишича, “ҳаво инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш” бўйича келишув АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасидаги суҳбатдан сўнг дарҳол кучга кирган.

“Энди биз Қора денгизда сулҳ ҳақида гаплашмоқчимиз, шунда иккала томон ҳам дон, ёқилғи ташиш ва Қора денгизда савдони тиклаш имкониятига эга бўлади”, дейди Уолтц.

Унга кўра, кейинги босқичда ҳақиқий фронт чизиғи бўйлаб назорат чизиғи масаласи кўтарилади. Музокараларда назорат механизмлари, тинчликни сақлаш ва ҳужум ҳаракатларини тўхтатиш механизмлари муҳокама қилинади.

“Ва кейин, албатта, янада кенгроқ ва доимий тинчлик масаласи кўриб чиқилади”, дея қўшимча қилди у.

Аммо учрашув якуни бўйича томонлар қандай келишувга эришгани ва муҳокамалар ҳақида маълумотлар ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй Украинада 20 апрель, Пасха байрамига қадар ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришмоқчи экани ҳақида хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина музокара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг