АҚШ Туркиядаги сиёсий таъқиблардан хавотир билдирди

Олам

image

Туркия судининг Истанбул ҳокими Экрем Имомўғлига нисбатан икки йилу етти ойлик қамоқ жазоси ва сиёсий фаолиятни тақиқлаган ҳукмидан Америка Қўшма Штатлари чуқур хавотирда ва ҳафсаласи пир бўлган. Бу ҳақда кеча, 15 декабрь куни АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотда сўз борган. 

Баёнотдаа қайд этилишича, суд ҳукми инсон ҳуқуқлари, асосий эркинликлари ва қонун устуворлигига риоя қилишга зид. 

Гап шундаки, Истанбул суди жорий йилнинг 14 декабрь куни шаҳар мэри Экрем Имомўғли иши бўйича ҳукм чиқарди ва уни Марказий сайлов комиссияси вакилларини ҳақорат қилгани учун икки йилу етти ойга озодликдан маҳрум қилди.

Давлат департаменти ушбу суд ҳукмини баҳоларкан, мамлакатда журналистлар, фуқаролик жамияти фаоллари ва сиёсатчиларга таъқиблар давом этаётганини урғулади. 

“Биз Туркияда фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари, сиёсий ва бизнес раҳбарларига нисбатан давом этаётган суд таъқибларидан, жумладан, судгача қамоққа олиш, терроризмни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги ҳаддан ташқари кенг даъволар ва жиноий ҳақорат ишларидан жиддий ташвишдамиз”, дейилади баёнотида. 

Шунингдек, ҳужжатдаа Туркия халқи ўз инсоний ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини жазодан қўрқмасдан амалга ошириш қобилиятига лойиқлиги урғланган. 

“Сўз эркинлигини амалга ошириш, тинч йиғилишлар ва намойишлар ўтказиш ҳуқуқи Туркия Конституциясида, халқаро ҳуқуқ мажбуриятларида ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти мажбуриятларида мустаҳкамланган”, деб муносабат билдирмоқда АҚШ ташқи идораси. 

Департамент ҳукуматни жиноий "ҳақорат" қонунлари бўйича таъқиб қилишни тўхтатишга ва барча турк фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилишга, шу жумладан оммавий муҳокамалар учун очиқ муҳитни таъминлашга чақирган.

Маълумот учун, суд ҳукми юқори орган томонидан тасдиқланса, Имомўғли сиёсий фаолиятга 5 йиллик тақиқ қўйилгани сабабли ўз лавозимидан айрилиши мумкин. 

Туркиянинг асосий мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси вакили Имомўғлига қарши иш 2019 йилги Истанбул ҳокимлиги учун ўтказилган сайловлардан кейин қўзғатилган. У 31 март куни бўлиб ўтган сайловда Эрдўғаннинг “Адолат ва тараққиёт” партиясидан номзод ва собиқ Бош вазир Бинали Йилдиримга рақиб бўлди. Бироқ, Йилдирим ва унинг партия шаҳар ҳокимлиги учун ўтказилган сайлов натижаларини рад этди, МСК томонидан бекор қилинган биринчи сайловда ҳам, 23 июнь куни ўтказилган иккинчи сайловда ҳам Экрам Имомўғли ғалаба қозонди. Айниқса, иккинчи сайловда юқори устунлик билан муваффақиятга эришди.

Имомўғли сайловда ғалаба қозонгач, 31 март куни бўлиб ўтадиган сайловни бекор қилганларни "аҳмоқлар" деб атади.  


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Экрем Имомўғли

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг