АҚШ Суриядаги 3 та ҳарбий базасини ёпади
Олам
−
18 Апрель
1882АҚШ Суриядаги ҳарбий контингентини 2000 дан 1400 аскаргача қисқартирмоқда. Шунингдек, Mission Support Site Green Village, MSS Euphrates ва яна бир кичик база ёпилиши режалаштирилган. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “The New York Times” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, 60 кун ичида АҚШ ҳарбий қўмондонлиги мамлакатдаги вазиятни қайта баҳолайди ва қўшинлар сонини янада камайтириш масаласини кўриб чиқади. Ҳарбий офицерлар Сурияда камида 500 нафар америкалик ҳарбий қолиши кераклигини тавсия қилган.
Нашрнинг ёзишича, АҚШ Президенти Дональд Трамп Сурияда ҳар қандай АҚШ ҳарбий кучларини сақлаб қолиш ғоясига шубҳа билан қарайди.
Шунга ўхшаш хабарни NBC News ҳам февраль ойида тарқатган. Унда Пентагон 30, 60 ва 90 кунлик муддатларда ҳарбийларни олиб чиқиш бўйича режалар устида иш олиб бораётгани айтилган.
“Биз кучларимизни доимий равишда оператив эҳтиёжлар ва кутилмаган вазиятларга қараб қайта тақсимлаб борамиз”, дея изоҳ берган Пентагон ушбу хабарларга.
Маълумот учун, АҚШнинг Суриядаги асосий миссияси ISHID террористик гуруҳига қарши курашишдан иборат. Бундан ташқари, АҚШ Туркия томонидан террорчи деб ҳисобланадиган курдларнинг “Сурия Демократик Кучлари”ни (SDF) қўллаб-қувватлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Исроилни яқин икки ой ичида Суриядан қўшинларни босқичма-босқич олиб чиқиш режалари ҳақида огоҳлантиргани хабар қилинганди. Исроил эса бу қарорни тўхтатишга уринмоқда, чунки у АҚШ кучларининг кетиши Туркияга минтақадаги таъсирини кенгайтиришга йўл очишидан хавотирда.
LiveБарчаси
17 Июнь