АҚШ Суриядан қўшинларини олиб чиқмоқчи. Исроил эса бундан норози
Олам
−
16 Апрель 4767 1 дақиқа
АҚШ Исроилни яқин икки-уч ой ичида Суриядан Америка қўшинларини олиб чиқишни бошлаш режалари ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда Исроилнинг “Ynet” портали хабар берди.
Маълум қилинишича, Исроил бу сценарийнинг олдини олишга ҳаракат қилган, бироқ америкалик ҳамкасбларини ўз позициясини ўзгартиришга кўндира олмаган.
Нашрга кўра, Исроил махсус хизматлари раҳбарлари америкалик ҳамкасбларига АҚШ қўшинлари Сурияда қолиши учун ҳали ҳам босим ўтказишда давом этмоқда. Исмини ошкор этмаган Исроил расмийсининг сўзларига кўра, Исроил АҚШ контингентини олиб чиқиб кетиш Туркиянинг Суриядаги таъсирини кенгайтиришга имкон беришидан хавотирда.
Жорий йилнинг февраль ойи бошида ҳам NBC News телеканали Пентагонда АҚШнинг барча ҳарбийларини Суриядан олиб чиқиш бўйича режа тузилаётганини хабар қилган.
Маълумот учун, Сурияда АҚШнинг ўндан ортиқ ҳарбий базаси жойлашган бўлиб, уларда 2 мингга яқин ҳарбий жойлаштирилган. Уларнинг вазифаси, Пентагоннинг таъкидлашича, ИШИД билан курашишдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мудофаа кучлари ва Жўлон минтақавий кенгаши илк бор исроилликлар учун Суриянинг Исроил томонидан босиб олинган ҳудудларида “туристик саёҳат” уюштираётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси