АҚШ Сурияда 500 га яқин аскарини сақлаб турибди

Олам 2058
image

Ҳозирда 500 га яқин АҚШ ҳарбийлари Суриянинг шимоли-шарқида жойлашган. Бу ҳақда Баҳрайнда бўлиб ўтган Манама конференциясида АҚШ Қуролли  кучлари Марказий қўмондонлиги (CЕНТCОМ) раҳбари Кеннет Маккензи маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда ёки ҳафталарда ИШИДга қарши операциялар қайта бошланиши кутилмоқда.

Пентагон раҳбари Марк Эспернинг таъкидлашича, Вашингтон Суриянинг шимоли-шарқидан қўшинларни олиб чиқишда давом этмоқда, жараён бир неча ҳафта ёки ундан кўпроқ давом этади. 10 ноябрь куни АҚШ штаб қўмондонлари қўмитаси раиси генерал Марк Милли  мухбирларига берган интервьюсида Қўшма Штатлар Сурияда 500 ёки 600 га яқин аскар қолдирмоқчи эканини айтган.

АҚШ Президенти Дональд Трамп октябрь ойи охирида АҚШ ҳарбийларининг Суриянинг шимолидаги турк операцияси ҳудудидан олиб чиқилишини эълон қилган, аммо расмий Вашингтон мамлакатнинг шимоли-шарқидаги нефть конларини назорат қилишни сақлаб қолиш ниятида эканлигини маълум қилган.

Шаҳноза Тўрамуротова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 44
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×
×