АҚШ собиқ СССР ҳудудида фаоллашмоқда – эксперт
Олам
−
26 Декабрь 2020
15078АҚШнинг янги маъмурияти собиқ СССР ҳудудида, айниқса Россиянинг ғарбий чеккасида ўз ҳаракатларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда Россия Халқаро ишлар кенгаши Бош директори Андрей Кортунов йил якунлари бўйича собиқ СССР ҳудудига бағишланган онлайн-конференция пайтида сўз очди.
“Жо Байден учун собиқ СССР ҳудуди, хусусан Россия Федерациясининг ғарбий периферияси Дональд Трампга қараганда кўпроқ аҳамиятга эга”, дейди эксперт.
Кортуновга кўра, собиқ СССР ҳудудида Американинг янада фаол ҳаракатлари, хусусан, ушбу мамлакатлар ҳукумати билан жиддий алоқалар ўрнатиши, юмшоқ дипломатия воситаларидан янада кўпроқ фойдаланиши ҳамда ахборот урушини кўришимиз мумкин.
Сиёсатчи Ғарб ўз таъсирини кучайтириши учун етарли ресурс ва сиёсий иродага эга эмаслигини қўшимча қилди.
“Шунинг учун бу ҳудуддаги (Россиянинг ғарбидаги давлатлар ҳудуди – таҳр.) Россия ва Ғарб муносабати, эҳтимол, кучлар мувозанати эмас, балки заиф томонлар мувозанатига асосланади”, дейди эксперт.
Унинг фикрига кўра, Россия собиқ СССР ҳудудида Ғарбдан бошқа кучларнинг, хусусан, Марказий Осиёда Хитойнинг, Жанубий Кавказда Туркиянинг таъсири ортишига тоқат қила бошламоқда.
LiveБарчаси