АҚШ Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини қоралади
Олам
−
30 Июнь 2023
15299Қўшма Штатлар Стокгольмда Қуръоннинг ёқиб юборилишини қоралайди ва Швециядаги мусулмонлар ҳуқуқларидан хавотирда. Бу ҳақда кеча, 29 июнь куни бўлиб ўтган брифингда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Мэттью Миллер маълум қилди.
“Айтишим керакки, биз буни ҳақиқатдан ҳам қоралаймиз. Биз бу ҳаракатдан қаттиқ хавотирдамиз. Бу мусулмонлар ва бошқа диний озчиликлар вакилларининг Швецияда ўз ибодат қилиш ҳуқуқидан эркин фойдаланиш қобилиятига таъсир қиладиган қўрқув муҳитини яратади”, ”, дейди АҚШ ташқи сиёсати вакили.
Вашингтон маъмурияти айнан нимани қоралаётганига ойдинлик киритиш сўралганида, Миллер "Қуръоннинг ёқиб юборилиши", деб жавоб берган.
“Ҳа, биз одамларнинг бундай хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эканлигига ишонамиз ва шу билан бирга улар [айтиб ўтилган ҳаракатлар] қоралашга лойиқдир”, деб тушунтирди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 июнь куни Швеция пойтахти Стокгольм марказидаги Медборъярплатсен майдонида яна муқадддас Қуръони карим таҳқирланди. Намойишда ироқлик 37 ёшли муҳожир Салван Момика муқаддас китобни ёқиб юборди.
У араб тилида нутқ қилиб, мусулмонларнинг муқаддас китобидан варақларни йиртиб, ўт қўйди. Акция содир бўлган жойда Швеция ва халқаро ОАВ вакиллари, шунингдек, 200 га яқин томошабин бўлган. Полиция ташкилотчига тош отмоқчи бўлган эркакни қўлга олди.
Намойишдан олдин Момика ТТ телеканалига берган интервьюсида таржимон ёрдамида “Қуръонни ёқиб юборамиз, Швецияни уйғот, деймиз. Бу демократия, бизга рухсат йўқ дейишса, бу хавфли”, деб бақирган.
LiveБарчаси