АҚШ Россияни шартига кўндирмаса, нефть бозорида “портлаш” бўлиши айтилди

Олам 18757
image
-

АҚШ расмийларининг фикрича, агар Вашингтон Россия нефтининг максимал нархини белгилаш бўйича таклифи қабул қилинишига эришмаса ва бир вақтнинг ўзида Россия Федерацияси нефтни ташиш, агар унинг нархи белгиланган максималдан юқори бўлмаса суғурта шартномаларини тузиши мумкин бўлган механизмни жорий қилмаса, жаҳон бозорида “қора олтин” нархи бир баррель учун 140 долларгача кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” кеча, 11 июль куни АҚШ Молия вазирлигининг исми ошкор этилмаган вакилига таяниб хабар берди.

Вазирлик вакили АҚШ Молия вазири Жанет Йеллен 12 июль куни Токиода Япония Молия вазири Сюнъити Сузуки билан бўлиб ўтадиган учрашувда Россия нефтига нархларнинг юқори чегарасини жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқчи эканини эслатган. Мақсад, АҚШ расмийсига кўра, нарх чегарасини Москванинг Украинадаги ҳарбий амалиётини молиялашига тўсқинлик қиладиган, аммо ишлаб чиқаришнинг асосий харажатларини қоплайдиган даражада ўрнатиш, шунда Россия нефть экспортидан манфаатдор бўлиб қолиши мумкин.

Шу билан бирга, АҚШ маъмурияти расмийси Япония ҳукумати нархлар чегарасини ўта паст белгилаш эҳтимолидан хавотир билдирган, бироқ баррели учун 40-60 доллар оралиғини рад этмаганини айтган.

Қайд этиш керакки, Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан Украинадаги уруш ортидан Россия нефтини сотиб олишга қўйилган эмбарго нархларнинг кескин ўсишига олиб келди, бу Россия Федерациясига чегирма билан бўлса-да катта ҳажмдаги хомашёни бошқа бозорларга, биринчи навбатда Ҳиндистон ва Хитойга йўналтириш имконини берди.

бугунги кунди Brent маркали нефть нархи баррелига 105 доллар атрофида бўлиб турибди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 887
Рейтинг: 3
t
×