АҚШ Россияни душман деб билмайди — Пентагон

Олам 3844
image
-

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Жон Кирби матбуот учун брифингда АҚШ Россияни “душман” деб билмаслигини айтди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Журналистнинг “асосан Россияга қарши курашиш учун яратилган НАТОнинг “Тинчлик учун шериклик” дастури аъзоси Сербия душман билан ҳарбий машғулотлар ўтказгани” тўғрисида изоҳ бериш ҳақидаги сўровига жавобан Кирби: “Ҳеч ким Россияни душман деб атамайди. Бу биз Россия учун ишлатадиган атама эмас”, дея жавоб берди.

Пентагон вакили Вашингтон Сербияни Тинчлик учун Ҳамкорлик дастурининг аъзоси сифатида қадрлашини айтди ва машқлар бўйича эҳтимолий изоҳлар учун НАТО билан боғланишни тавсия қилди.

Маълумот учун, Россия ва Сербия 20 майдан 25 майгача терроризмга қарши йўналтирилган “Умумий жавоб 2021” ҳарбий машғулотларини ўтказди. Уларда Россия томонидан 200 га яқин ҳарбий хизматчилар ва 11 та техника иштирок этди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 3
Теглар
t
×