АҚШ россиялик миллиардерларга санкция қўллади

Олам

image

АҚШ молиявий ва сармоявий конгломерат Alfa Group ва Россия бизнес ассоциациясига алоқадор бўлган тўрт россиялик миллиардерга янги санкциялар киритди. Бу ҳақда Қўшма Штатлар ҳукуматининг расмий веб-сайтида маълум қилинди

Ғазначилик департаменти Alfa кузатув кенгашида ишлаган тўрт киши – Михаил Фридман, Пётр Авен, Герман Хан ва Алексей Кузмичевни нишонга олганини маълум қилди.

Шунингдек, Россия Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи Россия иш берувчилар уюшмасига ҳам санкциялар киритди.

“Россиянинг бой элиталари Кремль Украина халқига қарши уруш олиб бораётган бир пайтда улар одатдагидек бизнес юритишлари мумкин деган тушунчадан воз кечишлари керак”, деди Ғазначилик котиби ўринбосари Уолли Адимо.

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов эса янги санкцияларга муносабат билдирар экан, уларни “муваффақиятсиз чекловчи сиёсат”нинг бир қисми деб атади. Унинг фикрича, Оқ уй мамлакат иқтисоди ва технологик суверенитетига путур етказа олмайди. 

Маълумотларга кўра, бу Украинадаги уруш туфайли Москва молиявий элитасига қаратилган сўнгги чоралардир.

Эслатиб ўтамиз, Президент Жо Байден 9 август куни АҚШнинг Хитойга компьютер чиплари сингари юқори технологияларга сармоя киритишини тақиқловчи ва бошқа йўналишларда ҳукумат хабарномасини талаб қиладиган буйруқни имзолади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг