АҚШ Россияга киберҳужумлар бўйича чақириқ билан чиқди
Олам
−
04 Июнь 2021
6200АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россияни кибер космосдаги жиноятчиликка қарши курашишга чақирди. Бу ҳақда “Lenta” хабар бермоқда.
Дипломат Москвани “Colonial Pipeline” билан боғлиқ вазиятни эслатиб, жиноятчиларнинг Россия билан алоқаси борлигини таъкидлади.
“Киберҳужум учун жавобгар гуруҳ ва унинг раҳбарлари Россияда. Шунинг учун Россия томони бундай киберҳужумларнинг тўхташига ишонч ҳосил қилиши керак деб ўйлайман”, дейди у.
Хабарга кўра, Блинкен дунёда пул ундириш мақсадида киберҳужумлар таҳдиди кучаймоқда, деган хулосага келган. Унинг таъкидлашича, ҳар бир мамлакат жиноятчиларга қарши туриш ва янги хуружларнинг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солиши шарт.
“Colonial Pipeline” — Қўшма Штатлардаги энг йирик қувур операторларидан бири. 8 май куни компания тўлов дастурининг вируси ҳужумига учраганини эълон қилди. Америка оммавий ахборот воситалари киберҳужум ортида Россияга алоқадор хакерлар гуруҳи ва уларнинг DarkSide ҳамжамияти тургани ҳақида хабар берди. 19 май куни қувурнинг тўлиқ ёпилишини олдини олиш учун компания бош директори тажовузкорларга пул тўлагани маълум бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь