АҚШ Россия ва КХДРга янги санкциялар киритди

Олам

image

Қўшма Штатлар Россия ва Шимолий Корея компаниялари ва жисмоний шахсларига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда кеча, 16 сентябрь куни АҚШ Молия вазирлиги хабар берди. 

Янги чекловлар, хусусан, КХДРдан келган банклар, генераллар ва бошқа мансабдор шахслар, шунингдек, нефть ташувчи Россия компанияларини ўз ичига олган. Санкцияларнинг асосий мақсади Пхеньяннинг Россиянинг Украинага қарши урушини қўллаб-қувватлашини тўхтатиш ва Шимолий Кореянинг молиявий фаолиятига зарба беришдир.

Ўнта давлат ва Европа Иттифоқи Шимолий Кореянинг Украинадаги урушдаги иштирокини қоралади

16 декабрь куни АҚШ Давлат департаменти веб-сайтида эълон қилинган қўшма баёнотда ўнта давлат ва Европа Иттифоқи
КХДР ва Россия ўртасидаги ўсиб бораётган ҳарбий ҳамкорлик, жумладан, Шимолий Корея аскарларининг Украинага қарши жанг майдонида фойдаланиш учун Россияга юборилишини қоралади.

Имзоловчиларга кўра, Пхеньяннинг Украинадаги урушга қўшилиши Европа ва Ҳинд-Тинч океани хавфсизлиги учун жиддий оқибатларга олиб келадиган можаронинг хавфли кенгайишини билдиради.

Ҳужжатни Германия, Австралия, Канада, Франция, Италия, Япония, Жанубий Корея, Янги Зеландия, Буюк Британия, АҚШ Ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқи вакили имзолади. Улар, шунингдек, Шимолий Кореянинг ноқонуний қурол дастурлари, жумладан, оммавий қирғин қуроллари бўйича Россияга кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай сиёсий, ҳарбий ёки иқтисодий ёрдамидан чуқур хавотирдалигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Россиянинг Украинага қарши уруши учун 15-санкция пакетини маъқуллаганди. Европа Иттифоқининг олий вакили Кая Калласнинг сўзларига кўра, янги санкциялар пакетининг қабул қилиниши ЕИга аъзо давлатларнинг Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлашда бирлигини кўрсатади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия КХДР санкциялар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг