АҚШ Россия фуқароларини депортация қилишни қайта тиклади – “The Guardian”
Олам
−
19 Март 2023
8896АҚШ иммиграция қонунчилигини бузган Россия фуқароларини ватанига депортация қилишни қайта бошлади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
Адвокатларга кўра, Россия армиясидаги ёш йигит сафарбарликдан қочиб, АҚШга келган ва шу ҳафта Россияга депортация қилинган. Йигитнинг исми очиқланмаган.
Таъкидланишича, у ҳам бир қатор бошқа россияликлар сингари ўтган йили АҚШдан бошпана сўраб мурожаат қилган.
Маълум қилинишича, Россиядан бошқа бошпана изловчилар АҚШ ҳукумати уларни Россияга юбориши мумкинлигидан даҳшатга тушмоқда, у ерда улар жиноий жавобгарликка тортилиши ёки фронтга юборилиши мумкин.
АҚШ Иммиграция ва Божхона хизмати шу ҳафта иммиграция қонунларини инсоний, самарали ва профессионал тарзда амалга оширишга содиқлигини билдирган.
Бундан ташқари, АҚШдан депортация қилиш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ, Россияга депортация қилинаётгани таъкидланган.
Россияга депортациялар қачон қайта тиклангани аниқ эмас. Нашрнинг қайд этишича, Оқ уй изоҳ сўровига жавоб бермаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь