АҚШ Россия денгиз флотини йўқ қилиш чораларини кўриб қўйган – “Forbes”
Олам
−
28 Октябрь 2021
12679Американинг B-1B Lancer стратегик бомбардимончилари Қора ва Болтиқ денгизидаги Россия флотини йўқ қилиш учун ишлатилиши мумкин. Бу ҳақда “Forbes” журнали ёзмоқда.
Таъкидланишича, B-1B Lancer яқин йилларда АҚШ рақибларининг денгиз кучларини қўрқитиш учун қўлланилади. Бунга 2017 йилда ушбу бомбардимончилар 24 тагача узоқ масофага учувчи LRASM (Long-Range Anti-Ship Missile) кемаларга қарши ракеталарни ташишга ёрдам берган.
“Бир жуфт B-1 Россия Болтиқ флоти бўйлаб 48 та LRASM ракетасини ўққа тута олади. Бу бутун флотни бир вақтнинг ўзида чўктириш ҳамда АҚШ ва минтақадаги иттифоқчиларнинг кемалари учун катта хавфни бартараф этишга етарли”, дейилган хабарда.
Нашрнинг қайд этишича, Россия флотига зарба бериш учун Америка бомбардимончилари Россия Федерацияси давлат чегараларини бузиши шарт эмас.
Аввалроқ, НАТО ҳарбий-сиёсий альянсига аъзо давлатларнинг Мудофаа вазирлари Россиянинг Европага қилиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳужумига қарши туриш учун янги режани тасдиқлашни режалаштираётгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси