АҚШ Рафаҳга ҳаво ёрдамини тўхтатди

Олам

image

АҚШнинг Ғазодаги инсонпарварлик ёрдами етказувчи кемаси парчаланиб кетди. Бу ҳақда Пентагонга таяниб “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Ғазодаги бўрон туфайли сузувчи кема бўлакларга бўлинган. Уни таъмирлаш  учун бир ҳафтадан кўпроқ вақт талаб қилинади. Шу сабабли Ғазога ҳаво ёрдами тўхтатилди.

“АҚШ томонидан денгиз орқали инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш учун икки ойдан ортиқ вақт ичида Ғазо соҳилида қурилган ва 17 май куни ишга тушган 320 миллион долларлик сузувчи кема ёмон об-ҳаво шароити туфайли бир неча ҳафта ичида бузилиб, ишламай қолди” дейилади хабарда.

Шунингдек, Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх кундалик матбуот анжуманида ҳолат юзасидан саволларга жавоб берди. “Ғазога гуманитар ёрдамни тез етказиб бериш учун Исроил билан бирон бир механизм яратилганми” деган саволга, у кема қулаган кундан бери ҳеч қандай ёрдам тарқатилмаганини ва улар имкон қадар тезроқ кемани реконструкция қилаётганини айтди.

“Исроил армияси амалиётларини давом эттирар экан, биз ҳаводан ёрдам бера олмаймиз” дейди Сабрина Сингх.


Мақола муаллифи

Теглар

Пентагон Рафаҳ ҳаво ёрдами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг