АҚШ Польшага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сотишни маъқуллади
Олам
−
13 Сентябрь 2023
2219АҚШ Давлат департаменти Польшага ҳаво ҳужумига қарши ҳамда ракетага қарши мудофаа қўмондонлик-назорат қилиш тизими ва тегишли ускуналарни 4 млрд долларга сотишни тасдиқлади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик агентлиги хабар берди.
“Хавфсизлик бўйича ҳамкорлик агентлиги бугун керакли сертификатни тақдим этди ва Конгрессни ушбу потенциал савдо ҳақида хабардор қилди”, дейилади агентлик баёнотида.
Шунингдек, идора бу қуролларнинг Польшага сотилиши АҚШнинг жанговар тайёргарлигига зарар келтирмаслиги ва минтақадаги “асосий ҳарбий мувозанатни ўзгартирмаслиги”га ишонтирган.
Қайд этилишича, асосий пудратчи Northrop Grumman бўлади. Битимни амалга ошириш учун Америка ҳукуматининг 40 га яқин вакили ва 45 пудратчи ходими "узоқ муддатга" Польшага юборилиши керак. Улар техник ва моддий-техник таъминот ва польшалик ходимларни ўқитиш ишлари билан шуғулланади. Агентлик фикрича, Польша тизимларни қабул қилишда ҳеч қандай қийинчиликларга дуч келмаслиги керак.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Польшага 12 млрд долларга Apache типидаги ҳужум вертолётларини сотишни маъқуллаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь