АҚШ Очиқ осмон шартномасига қайтиш борасида жавоб берди 

Олам

image

АҚШ Очиқ осмон шартномасига қайтиш масаласини ўрганмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайсга асосланиб хабар берилган. 

"Биз бу масалани ўрганяпмиз, вақти келганда қарор қабул қиламиз", деган Прайс. 

Унинг сўзларига кўра, Америка томони Россия ҳали ҳам келишувга тўлиқ риоя қилмаслигини билади. 

Аввалроқ, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров РФ ҳали Очиқ осмон шартномасидан чиқиш жараёнини бошламаганини айтиб, агар АҚШ шартномани амалга оширишга тўлиқ қайтадиган бўлса, унда Москва ҳам бу янги вазиятни конструктив равишда кўриб чиқишга тайёрлигини билдирганди. 

Очиқ осмон шартномаси 1992 йил 24 мартда Хельсинкида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига (ЕХҲТ) аъзо 23 та давлат вакиллари томонидан имзоланган. 

2020 йил 22 ноябрь куни АҚШ Очиқ осмон шартномасидан чиқиб кетди. Расмий Вашингтон ўзининг хатти-ҳаракатини Россия томони келишув шартларини бажармаётгани билан изоҳлаган.  

Жорий йилнинг 15 январь куни эса Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Очиқ осмон шартномасидан чиқишини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг