АҚШ НАТО саммитига Исроил ва араб давлатларини ҳам таклиф қилди

Олам

image

Қўшма Штатлар Исроил ва бир қанча араб давлатлари ташқи ишлар вазирларини келаси ой Вашингтонда ўтадиган НАТО саммитига таклиф қилди. бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, саммит АҚШ Президенти Жо Байденга Вашингтоннинг халқаро шериклик ва иттифоқчиликларини мустаҳкамлаш сиёсатини намойиш этиш имкониятини беради. Аммо у кўплаб дипломатлар Вашингтоннинг Украинадаги ҳамда Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш бўйича позицияларидаги қарама-қаршиликларни ҳам таъкидлайди.

НАТО аъзолари Украинани Россияга қарши курашда бир овоздан қўллаб-қувватласа-да, НАТОнинг кўплаб аъзолари ва ҳамкорлари Исроилнинг Ғазодаги ҲАМАС билан уруши бўйича чуқур ихтилофда.

НАТО одатда йиллик йиғилишга ўз ҳамкорларининг камида бир қисмини таклиф қилади, аммо юбилей саммитида АҚШ Исроил таклиф этилиши билан юзага келиши мумкин бўлган кескинликнинг олдини олиш учун иттифоқ билан ҳамкорлик қиладиган 31 давлат, жумладан Япония, Австралия ва Жанубий Кореядан Ташқи ишлар вазирларини таклиф қилди.

Таклиф этилган араб давлатлари орасида Миср, Иордания, Қатар, Тунис, Бирлашган Араб Амирликлари ва Баҳрайн бор.

Маълумот учун, АҚШ пойтахтида 9-11 июль кунлари Шимолий Атлантика альянси ташкил этилганининг 75 йиллигига бағишланган НАТОнинг юбилей саммити бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қўшма Штатлар Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирларини ҳам НАТО саммитининг шерик форматидаги тадбирида иштирок этишга таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг