Арманистон Вашингтондаги НАТО саммитида иштирок этади

Олам

image

Арманистон Вашингтондаги НАТО саммитининг шерик форматидаги тадбирида иштирок этиш таклифини олди ва иштирокини тасдиқлади. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ани Бадалян маълум қилди.

“Арманистон Вашингтондаги НАТО саммитининг шерик форматидаги тадбирида ва ташкилотнинг 75 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш таклифини олди ва иштирокини тасдиқлади. Ҳозирча бошқа келишувлар йўқ”, дейди Бадалян.

Бакуга борган АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евросиё масалалари бўйича ёрдамчиси Жеймс О'Брайеннинг маълум қилишича, НАТОнинг Ташқи ишлар вазирлари даражасидаги йиғилишига Озарбайжон ва Арманистон таклиф этилган.

Унинг қайд этишича, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ушбу тадбирни Шимолий Атлантика альянсининг барча ҳамкор давлатлари, жумладан, Озарбайжон ва Арманистон учун ўтказмоқда.

“Иккала давлат ҳам иштирок этишини кутаман”, дейди Давлат котиби ёрдамчиси.

Умуман олганда, О'Брайеннинг сўзларига кўра, тадбирда НАТО бўйича 30 та ҳамкор давлат вакиллари иштирок этади. Озарбайжон тарафи ҳозирча ўз иштирокини тасдиқламади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ НАТО Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг